+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-01-2024, 12:06
134

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисига ӯринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Иноғомов Жовдатхон Султанович сайланди. Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига Аслонов Абдулло Убайдуллоевич сайланди. У бундан аввал Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович сайлангани ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.