+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-04-2024, 17:38
146

Йӯллардаги ноқонуний тӯсиқларни бузиб ташлаш керак - деди депутат

Сӯх тумани Ҳазрати Али маҳалласида туман Кенгаши депутати ва Ҳазрати Али МФЙ маъмурияти бошчилигида мурожаатлар ӯрганилиб, ички йӯлларда ноқонуний қурилган тӯсиқлар бузиб ташланди.

- Ӯзбошимчалик билан қурилган тӯсиқлар равон йӯлдан анча баланд бӯлиб, тез ёрдам ҳамда ут ӯчириш машиналарига кӯп қийинчиликлар тӯғдираётгани айни ҳақиқат.-деди депутат Субҳонали Нишонов. 

Бу каби ноқонуний тӯсиқлар Сариканда ва Сарибозорча маҳаллаларида ҳам мавжуд бӯлиб, айни дамда бузиб ташланмоқда. Бу бӯйича депутат томонидан аҳолига тушунтиришлар берилди. 

Бу каби тӯсиқлар бошқа маҳаллаларда ҳам ӯзбошимчалик билан қурилган. Тӯсиқга эҳтиёж бӯлганда албатта соҳа масъулларидан сӯраб, тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда қуриш керак.