+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-04-2024, 20:37
132

Манфаатлар тўқнашуви – нима у?

Манфаатлар тӯқнашуви жамиятга катта зарар келтирадиган иллатлардан биридир. Бу иллат бор жойда жамият ривожланиш ӯрнига, орқага кетади. 

Масалан қандайдир мансаб эгаси, ё мисол учун ҳоким ӯринбосарини олайлик. Ҳоким ӯринбосари ӯз вазифасидан ташқари тадбиркорлик билан шуғулланса - бу манфаатлар тӯқнашуви дейилади. Ишидан ташқари тадбиркорлик билан шуғулланса, бунинг нимаси ёмон? Икки соҳани ҳам эпласа бӯлдида?

Аммо, тадбиркор бу пул топадиган шахс. Бири тезроқ икки бӯлишини истайди. Ҳоким ӯринбосари тадбиркорлик билан шуғулланса, ӯз ваколатидан ӯзининг тадбиркорлик манфаатига фойдаланиши мумкин. -дейишади айрим сиёсатшунослар.

"Аммо "манфаатлар тӯқнашуви"-нинг яна бир шаклига тӯқнаш келдим. Бир мансабдорнинг асло пора олмаслигини, тадбиркорлик билан шуғулланмаслини ҳамма яхши билади. Лекин унда "манфаатлар тӯқнашуви" бор. Мансабидан, ваколатидан фойдаланиб, яқинларини,  янгасию аммасини турли соҳаларга "обкириб қӯйди". Бу ҳам манфаатлар тӯқнашуви бӯлади." - деди бир йигит таксида туман марказига кетаётганимизда.
- Сиз журналистсиз, мана шу масалада журналистик суриштирув олиб боринг - деди сӯзининг якунида.