+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-01-2024, 12:24
66

Журналистни жавобгарликка тортган ички ишлар ходимига хизмат текшируви тайинланди

Тошкент шаҳрида мурожаатни ўрганиш учун борган журналистни ички ишлар ходими олиб кетгани ва маъмурий жавобгарликка тортгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

Хабарга кўра, Бош прокуратура томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Nuz.uz интернет сайти мухбири Михаил Довлатов билан боғлиқ ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳақидаги сўров хати ижро учун қабул қилинган. 

Аниқланишича, суднинг қарорига мувофиқ, "Новости Узбекистана” интернет-нашри мухбири Михаил Довлатовнинг ҳаракатида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли, унга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилиб, журналистнинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Журналист билан боғлиқ ҳолатга алоқадор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланди.