Сўнгги вақтларда Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар орасида интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келмоқда.
Шу муносабат билан, ўзбекистонликлардан норасмий куръерлик хизматларида ишламаслик, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермаслик ёки маҳсулотни албатта текшириш сўралган.
Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.
“Kishvar.Uz” yangiliklarini “Telegram”da kuzatib boring