+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-05-2024, 13:56
62

Россияда ҳуқуқбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга келган фуқароларга Қозоғистонга бормаслик тавсия этилди

Сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда.

Қозоғистон ва Россия ҳукуматларининг маъмурий ва жиноий ишлари бўйича қарорларни тан олиш ва ижро этишга оид икки томонлама келишувлари асосида Қозоғистон чегара ва ички ишлар тизимида янги тизим жорий этилган (https://t.me/migratsiyaagentligi/14858).
Миграция агентлиги хабарига кўра, сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шунингдек, ҳибсга олинган шахслар Россия томони мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича якуний қарор қабул қилгунига қадар жазони ижро этиш муассасаларида сақланмоқда.
Шу муносабат билан, Миграция агентлиги Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга келган фуқароларга Қозоғистонга бормасликни тавсия қилди.