+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-05-2024, 17:21
589

Сӯх туманида мактаб директори ишга тикланди

Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилган.

Фуқароларнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас.

Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар учраб турибди.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжатига асосан фуқаро А.Юлдашевнинг ўз  вазифасига тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармасининг 2024 йил 13 майдаги буйруғига асосан Сўх тумани 25-сонли мактаб директори лавозимига тикланган ва ижро иши тамомланган.