+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
18-05-2024, 16:24
230

Прокурор: Сӯх туманида коррупция ҳолатларини олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Қисқа рақамларга тўхталсаr, туманда жорий йилнинг
4 ойида 2 нафар мансабдорлар томонидан 2 та мансабдорлик жиноятлари содир этилган.

Мансабдорларнинг 2 нафари бюджет маблағларини ўзлаш-тириш ва растрата йўли билан талон - торож қилиш жиноятларни содир этган.

Жиноят содир этганларнинг 2 нафари тиббиёт ходими ҳисобланади.

Ушбу жиноятлар оқибатида 176 млн. сўм зарар етказилган бўлиб,   шундан   барчаси 176 млн. сўми терговда ундирилган.

Туман прокуратураси органлари томонидан соҳаларда коррупцион жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ушбу тоифадаги жиноятлар кўп қайд этилаётган ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида 12 марта учрашувлар ўтказилиб, профилактика   чоралари   кўрилган.

Шу билан бирга, давлат идоралари ва муассасаларидаги “комплекс назорат” тизимлари ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш орқали тизимлардаги коррупцион ҳолатларни   бартараф   этиш   бўйича   зарур   чоралар   кўрилмоқда.

Бюджет даромадларини талон - торож қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши аҳволи ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик нормаларига риоя қилиниши аҳволи мунтазам мониторинг   қилиб   борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бюджет маблағлари талон – торож қилиниши ҳолатлари юзасидан 17 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 2 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Садирали Мирзокаримов, Сӯх тумани прокурори