+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-01-2024, 10:54
123

Сӯх туманидаги 3-секторда 377 нафар аёлга кӯмак кӯрсатилган

3-сектор ҳудудида жами 377 нафар аёллар ва хотин-қизлар “Аёллар дафтари” руйихатига киритилган. Барча дафтардаги аёлларга ўтган йил давомида 100 фоиз амалий кўмак кўрсатилган.

1-тоифага киритилган аёллар сони 263  нафарни ташкил этади.

2-тоифага киритилган - тадбиркорлик қилиш буйича “Аёллар дафтари”га киритилганлар сони 10 нафарни ташкил этади. 

3, 4, 6-тоифалар - боқувчиси бўлмаган, I ва II-гуруҳ ногирони бўлган хотин-қизлар ва қарамогида ногирон фарзандлари бор 104 нафар хотин- қизларга “Аёллар жамғармаси” томонидан 1 миллион 200 минг сўмдан, жами 124 миллион 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. 

Ижтимоий ёрдамга муҳтож, I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож 36  нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар сектор кесимида руйихатга олинган. Бугунги кунда барча 36 нафар аёлларга, 100 фоиз амалий ёрдам берилиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 44 миллион 100 минг сўм маблағ йўналтирилди. 

Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар 38 нафар бўлиб, уларга “Аёллар дафтари” жамғармасидан 45 миллион 600 минг сўм  маблағ туман Халқ банки томонидан тарқатиб берилди.