+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
22-05-2024, 12:27
267

Сӯх туман тиббиёт бирлашмасидаги мавжуд бӯш иш ӯринлари ҳақида маълум қилинди

Сўх туман тиббиёт бирлашмаси вилоятимизда яшовчи умумий амалиёт шифокорларини туман марказидан 35 км узоқликда жойлашган “Ғазнов” ва “Қалъача” МФЙ га хизмат кўрсатувчи Ғазнов оилавий шифокорлик пунктига (1 ст. вакант), туман марказидан 10 км узоқликда жойлашган Зангат оилавий шифокорлик пунктига (1 ст. вакант), туман марказидан 5 км узоқликда жойлашган “Сариканда”, “Сарибозорча” ва “Қалъа”МФЙ га хизмат кўрсатувчи Сариканда оилавий шифокорлик пунктига (1 ст вакант), туман кўп тармоқли марказий поликлиникасига УАШ (1,5 штат бирлигида) бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Қандай имтиёзлар бор?

Президентнинг 215-сонли қарорини бўйича шифокорларга ҳар ойлик ишҳақларига қўшимча 2 млн.сўм устама тўлаб берилади.

Уй жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизгача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларсиз қабул қилиниши белгиланган.

☎️ Мурожаат учун телефонлар: 
73 244-37-22, 
99-465-36-20, 
99-970-51-66.