+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-05-2024, 12:13
112

Сӯх туманида тамирланган йӯллар неча километрни ташкил этади?

Сӯх тумани ҳудудида жами 369,8 км ички йўллари ҳамда 14дона кўприклар мавжуд.

Охирги уч йилда тегишли дастурлар доирасида туман ҳудудидаги автомобиль йўлларида 78 млрд сўм эвазига 180 км йўллар таъмирланди ҳамда авария ҳолатдаги 3 дона кўприклар реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари, энг оғир ҳудудлардаги 120 км тупроқ йўллар ҳашар йўли билан шағаллаштирилди, 58 дона янги йўл белгилари ўрнатилди ҳамда яроқсизлари янгисига алмаштирилди.

Жорий йилда жами 20 км йўллар ва 2 дона (шундандонаси ички йўлларда)кўприкларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Жумладан:

“Опен бюджет” дастури доирасида 2024 йил 1-мавсуми учун ажратилган 10 млрд сўм маблағнинг 2.72 млрд сўм ғолиб деб топилган 2 та лойиҳалар бўйича ички йўлларни таъмирлаш ишларига йўналтирилади. Ҳозирда лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунгача, 2,8 млрд сўмлик йўл ишлари бажарилиб, 6,3 км  йўллар таъмирланди ҳамда 2 та кўпркларни тиклаш ишлари бошланди. 

Ушбу маълумотлар Сӯх тумани ҳокими ӯринбосари Содиқжон Мирзоев томонидан Kishvar.uz мухбирига маълум қилинди