+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
28-05-2024, 17:54
90

Сӯх туманида  11 синф битирувчилари неча нафарни ташкил этади?

11 йиллик умрнинг бетакрор лаҳзалари ӯткан маскандан узоқлашиш аслида жуда мушкул. Бироқ, сӯхлик мактаб битирувчиларини келажакга ишонлари мустаҳкам. Айниқса, Давлат раҳбари томонидан битирувчилар учун йулланган табрик сӯхлик ёшларни янада рӯҳлантириб, уларни эзгну мақсадлар сари қадам қӯйиишга ундагани айни ҳақиқат. 

-Давлатимиз раҳбарининг биз ёшларга катта ишонч билдиргани албатта бизга катта масъулият юклайди. Биз ана шу ишончни оқлаш учун энди янада ӯқиймиз, ҳаракат қиламиз ва албатта ӯз билимимиз билан катта марраларни запт этамиз.- деди битирувчи Дилрабо Бегалиева.

Мактабларда бӯлиб ӯтган сунги қӯнғироқ тадбирларида туман ҳокимлиги вакиллари ҳам иштирок этиб, таълим тарбия соҳасига берилаётган эътибор, ёшларга яратилаётган имкониятлар, президентнинг мактаб битирувчилари учун йуллаган табрики хусусида алоҳида тӯхталиб ӯтдилар.

-Бугун туманимизнинг 33 та умумтаълим мактабларида “Сӯнги қӯнғироқ” тадбирлари кӯтаринки рӯҳда ташкил этди. Бу йил 11 синфни 1232 нафар ӯқувчи битирди. – деди туман мактабгача ва мактаб таълими бӯлими мудири Фозилжон Мирзоев

Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, жонажон Ватанимизнинг келажаги, унинг тақдири ва тараққиёти бугун шинам синфхона ва аудиторияларда қунт билан таълим олаётган ёшларнинг қўлида. Улар эртага Ўзбекистонни янада кучли, ривожланган ва бахтли давлатга айлантириш учун ўзларининг бор билими, иқтидори ва куч-ғайратини сафарбар қилса, кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз. Президентимизнинг ушбу сӯзлари албатта ӯқувчиларимга катта мотивация беради. Тадбирда давлат раҳбарининг мактаблар битирувчиларига йӯллаган табриклари ӯқиб эшитирилди. Табрикда ҳар бир сӯз ёшларни қӯллаб-қувватлаш, уларга кенг имконият яратиш ва келажак уларнинг қӯлида эканлиги, хуллас, келажагимиз ворислари манфаатига қаратилганлигини яна бир бор англадик. -деди 16 сон умумтъалим мактаби инглиз тили ӯқитувчиси Дилситон Ҳабибуллоева

Тадбир якунида иқтидорли ӯқувчилар ва уларнинг ота оналарига энг қимматбаҳо совға ҳисобланган бадиий адабиётлар ҳамда ташаккурномалар тантанали тарзда топширилди.   

Жаҳонгир СОБИРОВ, журналист

Машҳур Ҳасанбоев олган сурат