+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
03-06-2024, 10:58
39

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Сӯх туманида кенг нишонланди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбири туман маданият марказида бўлиб ўтди. “Болаларга беринг дунёни!” шиори остида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида барча болажонларни туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов табриклади. Байрам тадбирида иштирок этган болажонларга хуш кайфият улашиш мақсадида театрлашган концерт дастури намойиш этилди.

Саховатпеша тадбиркорлар ва туман ҳокимлиги томонидан совға сифатида тақдим этилган музқаймоқлар болажонларга зўр кайфият ато этди. Ташкил этилган рағбатлантирувчи мусобақалар ҳам барча болажонларга ҳақиқий байрам кайфиятини ато этди.