+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
06-06-2024, 12:48
40

ФарДУда "Туризм – миллатлараро ҳамжиҳатлик ва миллий маданият таянчи!" шиори остида мақом танлови ва концерт дастури бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона давлат университетида мақом танлови ва концерт дастури ўтказилди.

Танловда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятидаги олий таълим муассасалари мақомчилари, миллий чолғу ансамбллари, таниқли хонандалар, хаваскор ижрочилар иштирок этдилар.

Фарғоналикларга ўзгача миллий руҳ улашган ушбу мақом концертини вилоятимиз меҳмонлари, хусусан, АҚШ, Германия, Италия, Ҳиндистон, Покистон давлатларидан ташриф буюрган сайёҳлар катта қизиқиш билан тинглаб, ўзбекона куй ва рақсларга жўр бўлдилар.