+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-06-2024, 18:40
84

Қува тумани тиббиёт бирлашмасига янги раҳбар тайинланди

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг буйруғига асосан Азамжон Анварович Абдуразақов Қува тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

А. Абдуразақов 1994 йил Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Қува тумани “Хақиқат”, “Шредер - Бўзахур” қишлоқ врачлик пунктлари мудири, Қува тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят ўсмирлар диспансери бош врачи, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

«Соғлиқни сақлаш аълочиси» Азамжон Абдуразақов тайинловга қадар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси оналар ва репродуктив саломатлиги шўъбасининг бош мутахассиси вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.