+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-06-2024, 14:07
49

Эҳтиром, эътибор ва эътирофга сазовор тожик олими

  Жорий йилнинг 15 июнь куни  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди, ФарДУ тилшунослик кафедраси доценти Фарҳод Исомиддинов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Тожик ва ўзбек адабиётида зуллисонайнлик анъанаси” мавзусида халқаро илмий анжуман ва байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Ушбу тадбирни муносиб кутиб олиш мақсадида мамлакатимиз ва хорижий давлат олимлари томонидан йўллаган тилшунослик ва адабиётшуносликка оид 150 дан ортиқ илмий мақолаларини жамлаган “Ўзбек ва тожик адабиётида зуллисонайнлик анъаналари” номли анжуман тўплами ва “Зарварақҳои ҳаёт” номли хотиралар китоби нашр қилинди.

  Олий мартабали меҳмонлар, сўзга чиққан олимлар иштирокида ўтган халқаро анжуман иштирокчиларда катта таассурот ва ибрат уйғотди.
  Конференцияда Фарғона давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов, Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси А.Раҳмонзода, Тожикистон халқ шоири Фарзона, филология фанлари доктори, профессорлар Т. Шокиров, А.Мамажонов, S.Mo'минов, Ш.Искандарова, H.Jo'раев, С. Саидов, ёзувчилар уюшмаси ҳудудий раҳбари Д. Эргашева, Ўзбекистон тожик миллий-маданий маркази раҳбари Ғ. Субҳоновалар сўзга чиқиб, устоз Ф.Исомиддиновнинг нафақат етук тилшунос, адабиётшунос олим, балки меҳрибон инсон сифатида ҳам ҳурмат, эҳтиром ва эътирофга муносиб эканини таъкидладилар.  Тожикистоннинг замонавий шеърият усталари Исмоил Зарифий, Иброҳими Наққош, Расул Додхоҳиён ва бошқа меҳмонларнинг анжуманга ташрифи иштирокчиларда ғурур уйғотди.