+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-06-2024, 14:11
37

Иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради

Кундузги ҳаво ҳарорати +34...39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41 даражагача бўлади.

«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати +34…39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41 даражагача бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади.

Текислик ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида кечга томон ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади, айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда: асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон момақалдироқ бўлиши, шаҳарнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, кундузи +35...+38 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон баъзи жойларда 12-14 м/с.гача кучаяди.