+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
28-06-2024, 17:13
385

Маст ҳолатда автомашина бошқариб, йўл-ўлов ҳодисаси содир қилган шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қӯлланилди  

Фуқаро М.А.Х. 2024 йил 31 май куни соат тахминан 2230лар чамасида “Ваз 21013” русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасиз ва фойдаланиш ҳуқуқисиз Сўх-Риштон автомобиль йўлининг Истиқлол МФЙ ҳудудидан ўтган қисмидан Риштон томонга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2015 йилдаги №370-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Йўл харакати қоидалари»нинг 2-боб, 12-банди, 1-қисмида, яъни «Ҳайдовчига транспорт воситасини мастлик ҳолатида (алкоголь, гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва ҳ. к.), сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.»-деб кўрсатилган, XI-боб, 77-банди, 1-қисмида, яъни «Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва  об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак.»-деб кўрсатилган, 2-қисмида, яъни «Тезлик ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак.»-деб кўрсатилган ҳамда 3-қисмида, яъни «Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.»-деб кўрсатилган талабларини бузиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда, катта тезликда бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўлни чап томонидаги бордюрга бориб урилиб, “Сўх” ширкат хўжалигига қарашли экин майдонига ағдарилиб кетиб, эҳтиётсизлиги орқасидан йўл транспорт ҳодисасини содир этиши оқибатида, автомашина салонида бўлган йўловчи М.Н.У.га «ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ БЎЛГАН ОҒИР» шикаст етказиб, вафот этишига сабабчи бўлган.

           Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, М.А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қуланилиб, жиноят иши ЖИБ Сўх туман судига юборилган.

 Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи терговчилари Д.Х.Махмудов ва

А.Ғ.Костураев