+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
04-07-2024, 18:51
88

ОАВ кучи: Kishvar.uz кӯтарган масала ӯз ечимини топди

Аввал хабар берганимиздек, Сӯх тумани Сарибозорча МФЙ аҳолиси номидан сайтимизга Ташаббусли бюджет асосида бунёд этилган министадионинг лоиҳадаги ишлар тӯлиқ бажарилмагани бӯйича мурожаат келиб тушган эди. Ушбу масала бӯйича танқидий мақола эълон қилингандан сӯнг, ҳолат туман ҳокими ӯринбосари Илҳом Абдумажидов томонидан назоратга олиниб, аҳоли эътирози асосли эканлиги аниқланди. Ҳоким ӯринбосари Kishvar.uz мухбирига масала назоратга олингани, икки кун ичида муаммолар бартараф этилиб, учунчи куни мазкур стадион тантанали тарзда аҳоли ихтиёрига топширилишини маълум қилган эди. Натижада бугун кун Сарибозорча маҳалласидаги ёшлар учун чинакамига байрамга айланиб кетди. Чунки маҳалланинг 29-сонли мактабида қурилган янги, замонавий, сунъий қопламали мини-стадион туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев иштирокида фойдаланишга топширилди.


Маҳалла аҳли, ёшлар ва нуронийлар иштирок этган тадбирнинг сўнгида мусобақа ташкил этилди.   

Сарибозорча маҳалласида “Openbudget”да ғолиб бўлган лойиҳа – 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёзги спорт майдончаси қуриш, мактаб спорт залини реконструкция қилиш ва 10 кВтли қуёш панеллари ўрнатиш ишлари охирига етказилиб, мана бугун янги стадион маҳалла аҳлига тақдим этилди.

Мазкур лойиҳа 2023 йилнинг 2-мавсумида ғолиб деб топилган ва 3 177 овоз билан ушбу лойиҳага 700 миллион сўм маблағ йўналтирилган эди.