+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
10-07-2024, 14:04
64

Сӯх туманида электр билан боғлиқ масалаларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелда “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли қарорига мувофиқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, Фарғона вилоятининг бир нечта ҳудудларида, айниқса вилоятимизнинг энг чекка ва олис ҳудудларидан бири Сӯх тумани аҳолиси ўртасида тўлов интизомига  риоя қилиш бўйича Маҳалла вакиллари билан биргаликда тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.


Айни вақтда туманнинг “Қалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли учун тарғибот ишлари олиб борилиб, аҳоли ўртасида тариф бўйича қийнаб келаётган саволларга жавоб берилди. Фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар, мавжуд муаммолар назоратга олиниб, бартараф этиш чоралари кӯрилмоқда. Бу каби тушунтириш ишлари туманнинг нафақат маҳаллаларида, балки корхона ва ташкилотларида ҳам масъул ходимлар томонидан олиб борилмоқда. Маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.