+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
10-07-2024, 18:27
123

Бобур қадами етган қишлоқ ёшлари Ӯзбекистон чемпиони

Кӯҳна ва навқирон Ҳӯшёр бугун 3 маҳалла фуқаролар йиғини - Себзор, Ҳӯшёр ҳамда Қақир қишлоқларидан иборат. Бу қишлоқларда спорт қадимдан ривожланган. Шул сабаб, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Сӯхга келган чоғи вақтинча яшаш ва ҳарбий тайёргарлик кӯриш учун Ҳӯшёрни танлаган. Ҳӯшёр аҳли Бобурнинг аввал Кобулни, сӯнгра Ҳиндустонни запт этишида ӯлкан жасорат кӯрсатган. Ҳушёр ҳудудидаги Себзор МФЙ-нинг тӯрт нафар фарзанди Ӯзбекистон чемпиони бӯлди. 


“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг "Енгил атлетика" тури бўйича республика босқичида 22-26 ёш тоифасида “C-лига”да 1-ўринни Сўх туманининг Себзор маҳалласи ёшлари жамоаси қўлга киритишди. Бугун Соҳибкор маҳалласидаги чегара-назорат ўтказиш пунктида чемпионларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман секторлари раҳбарлари ҳам биринчиликни қўлга киритган спортчиларимизни табриклашди.

Ҳушёр маҳалласидаги маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда ёш чемпионлар билан учрашув ташкил этилди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.