+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
17-07-2024, 06:07
71

Сӯх туманидаги “Дўстлик” кўприги фойдаланишга топширилди

Хабарингиз бор, Сўх-Риштон йўналшидаги Тул чегара назорат-ўтказиш  пунктида жойлашган “Дўстлик” кўпригида носозлик юзага келганлиги боис, салкам икки ой давомида мазкур кўприк тўли реконструция қилинди. Бугун икки қардош халқ вакиллари  иштирокида мазкур кўприк расман фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев, расмий вакиллар, икки қардош халқнинг ёшлари ва нуронийлари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олган икки вилоят раҳбарлари ўрнатилган мустаҳкам ҳамкорлик ва тобора ривожланаётган ҳамдўстлик муносабатлари икки халқнинг эртанги порлоқ келажагига қаратилганлигини алоҳида таъкидладилар. Ўзаро қўни-қўшничилик муносабатлари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирилди.
Тадбир давомида икки қардош халқ нуронийлари томонидан кўприкнинг рамзий лентаси қирқилди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев икки халқ вакилари билан самимий суҳбатлашди.