+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
20-07-2024, 17:00
41

Баткен ва Сӯх туманлари давлат хизматчилари ӯртасида ташкил этилган мусобақа

Ӯзбекистоннинг олисдаги бир парчаси – Сӯх тумани қӯшни Қирғизистон Республикасининг Баткен ва Қадамжой туманлари  билан чегарадош. Азалдан бир ариқдан сув ичиб, қариндошлик ришталари мустаҳкам бӯлган ушбу туманлар аҳолиси бирбирларининг нафақат дилини, ҳатто тилини ҳам тушунади. Бугун қӯшни мамлакатнинг Баткен туманига бориб ким билан сӯҳбатлашмасангиз, Ӯзбекистон билан дӯстлик ришталари янада мустаҳкамланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг ташаббуси билан чегарадаги масалалар ӯз ечимини топгани, улар бу кунларни 25 беш йил интиқлик билан кутганини фахр билан айтишади. 
Дарҳақиқат, сӯнги йилларда қўшни Қирғизистон Республикасининг чегара туманлари билан савдо-иқтисодий, тадбиркорлик, маданият ва санъат соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Ана шундай ҳамкорлик доирасида Сӯх туманида Баткен ва Сух туманларидаги давлат хизматчилари ӯртасида спортнинг валейбол тури бӯйича мусобақа ташкил этилди. 

 

Эътиборли жиҳати шундаки, бу каби тадбирларни ташкил этишлан асосий мақсад халқларимиз ӯртасидаги дӯстликни янада мустаҳкамлаш, урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз бир эканлигини ёшларимизга тушунтиришдан иборатдир. Мусобақа эса, жуда қизиқарли ва баҳс мунозарага бой бӯлди. Натижада дӯстлик ғалаба қозонди.

Жаҳонгир Собиров, журналист