+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-07-2024, 16:11
150

Жиноят содир бўлмаган маҳаллалар раисларига миннатдорчилик изҳор этилди

Сўх тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун ички ишлар бўлими мажлислар залида Сўх тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги 6 ойлик якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғлиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман секторлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, маҳаллалар еттилиги иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йил 6 ойидаги фаолияти таҳлил этилиб, умумлаштирилди ва танқидий муҳокама этилди. Даставвал, туман прокурори Садирали Мирзокаримов иштирокчиларга мазкур тадбирга доир маълумот берди.


Туман прокурори ўринбосари Олимжон Дўстов кун тартибига қўйилган масалага оид маърўза қилди ва туманда 6 ой давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир қилинган ишлар хусусида кенг қамровли маълумот берди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг динамикаси 2023 йил кўрсатгичлари ва 2024 йилнинг олти ойлиги якунларига кўра таҳлил қилинди.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ҳам маслага доир ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Тадбир давомида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев кун тартибидаги масалага оид тўхталиб ўтди ва йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этишга доир қатъий кўрсатма ва топшириқлар берди. Жиноят содир бўлмаган маҳаллалар раисларига миннатдорчилик изҳор этилди ва юқори кўрсатгичларга эга маҳаллалар еттилигини рағбатлантиришга тавсия этилди.