+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-07-2024, 16:13
124

Сӯх туманида айрим тоифадаги жиноятлар сони ортган

Сўх туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2024 йилнинг 2-ярмига белгиланган иш режасининг 1-бандига асосан туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2024 йил 6 ойидаги фаолияти таҳлил этилиб, умумлаштирилди ва Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида танқидий муҳокама қилинди.

         Бунда асосий эътибор, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши кураш борасида жамоатчилик органлари билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбирларнинг самараси, жиноятларни содир этилишига имкон яратиб берган шарт-шароитлари бартараф этилганлиги ва зарурий чора-тадбир кўриб борилганлигига қаратилди.

Жиноятчиликка қарши кураш ва профилактик тадбирларга қарамасдан туманда умумий жиноятчилик 25 (26) та содир этилиб, ўтган 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1 тага ёки 3,8 фоизга камайган бўлсада, бироқ айрим тоифадаги жиноятлар ортиб кетишига йўл қўйилган.

2024 йилнинг ўтган 6 ойида рўйхатга олинган жиноятлар 25 тани ташкил этиб, ҳар 100 минг аҳолига (82.372 нафар) 29,8 тадан тўғри келган.

Содир этилган жиноятларнинг 5 таси (20,0) унча оғир бўлмаган, 6 таси (24,0) оғир, 3 таси (12,0) ўта оғир жиноятларни ташкил этган.

Жиноятларнинг 9 таси ёки 35,7 фоизи олдини олиш мумкин бўлганҳамда 16 таси ёки 64,0 фоизи аниқланадиган жиноятларни ташкил этиб, олдини олиш мумкин бўлган жиноятларҳар 100 минг аҳолига 10,7 тадан аниқланадиган жиноятлар эса 19,0 тадан тўғри келган.

Алоҳида тоифадаги шахслар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганда умумий   содир этилган жиноятлар салмоғига нисбатан қўйидагиларни ташкил этган.

Рўйхатга олинган жиноятлар 25 тани ташкил этган бўлса, шундан аёллар томонидан 2 тани ёки 8,0 фоизи, ёшлар 12 тани ёки 48,0 фоизи, муқаддам судланганлар томонидан 1 тани ёки 4,0 фоизини, гуруҳлар 4 тани ёки 16,0 фоизни ташкил этган.

Ўтган даврда, вояга етмаганлар ва ишламайдиганлар томонидан жиноятлар содир этилмаган.

Маҳалла жиноятчилиги, яъни жами ҳисобга олинган 25 та жиноятнинг 13 таси маҳаллаларда содир этилган бўлиб, уларнинг 4 таси олди олиниши мумкин бўлган ва 9 таси аниқланадиган жиноятларни ташкил этган, улар ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 6,6 тадан туғри келган.

Маҳаллаларда олдини олиш мумкин бўлган (4 та)жиноятлар туманда ҳар 100 минг аҳолига 4,8 тадан, аниқланадиган жиноятлар эса 10,8 тадан туғри келган.

Секторлар жиноятчилиги, яъни 2024 йилнинг ўтган 6 ойида секторлар кесимидаги ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги боис, айрим жиноят бўйича маҳаллалар қизил тоифада қолиши кузатилган.

Туманда тегишли мавжуд 27 та маҳалланинг 1 таси ёки 3,7 фоизи “қизил” тоифада 2 таси ёки 7,4 фоизи “сариқ” тоифада қолган бўлса, 24 таси ёки 88,8 фоиз маҳаллалар “яшил” тоифа сифатида сақлаб қолинган.

Хусусан, 1-секторда мавжуд 6 та маҳаллаларнинг барчаси “яшил” тоифада, 2-сектордаги 9 та маҳаллаларнинг 1 таси ёки 11,1 фоизи “сариқ” ва 8 таси ёки 88,8 фоизи яшил, 3-сектордаги 5 та маҳаллаларнинг 1 таси ёки20 фоизи “қизил” ва 4 таси ёки 80 фоизи “яшил” ҳамда 4-сектор мавжуд 7 та маҳаллаларнинг                     1 таси ёки 14,2 фоизи “сариқ” тоифада бўлса, қолган                    6 таси ёки 85,7 фоизи “яшил” тоифа сифатида сақлаб қолинган.

Тумандаги Ҳушёр маҳалласи “қизил” тоифада бўлса, Истиқлол ва Чашма маҳаллалари “сариқ” тоифада қолган.

Туман ҳудудида мавжуд 27 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 5 тасида жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошган бўлса, 7 таси барқарор сақланган бўлса, 1 тасида камайган, 14 тасида жиноят содир этилмаган.

Шу билан бирга, туман прокуратураси томонидан 2024 йил ўтган 6 ойида жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти юзасидан 21 та текширишлар ўтказилиб, аниқланган 383 та қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан жами 55 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

Хусусан, қонунга зид ҳужжатларига нисбатан 33 та протест, 14 та тақдимнома, 6 нафар шахслар интизомий, 1 та огоҳлантирув таъсир чоралари қўлланиб, ҳисобдан яширилган 1 та жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарлик муқаррарлиги таъминланди ҳамда бунинг натижасида              80 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилган.