+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
18-01-2024, 11:00
60

Прокуратура органлари томонидан  электр тармоғига ноқонуний уланиши юзасидан 1037 та жиноят ва 41 500 та маъмурий иш қўзғатилган

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов 2023 йилда Прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

Шунингдек, ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш билан боғлиқ  назорат текширувлари ўтказилиши натижасида 24 та жиноят, 61 та маъмурий ва 39 та интизомий ишлар қўзғатилиб, судларга 126 та даъво аризалари, корхона ва ташкилотларга 38 та тақдимномалар киритилди.

24 минг 79 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб,   бартараф   этилди, 11 минг 905 нафар тадбиркорларнинг  бузилган  ҳуқуқлари тикланди.

Мониторинг давомида прокуратура аралашуви талаб қиладиган жами 1 минг 78 та танқидий  материаллар аниқланган. Уларнинг барчаси куриб чиқилиб, тегишли муносабат ва баёнотлар берилган. 

34 та қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.