+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
30-07-2024, 10:23
347

Сӯхда хонадонида кӯкнори ӯсимлиги етиштираётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 24 июнь куни соат тахминан 1520да туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан туман ҳудудида олиб борилаётган
“ҚОРАДОРИ-2024” тадбири юзасидан фуқаро М.Ш.нинг яшаш ҳонадонига холислар ва мутахассис билан бирга кирилиб, ҳонадоннинг таморқаси кўздан кечирилганда, пиёз экинлари орасида 1,5 м2 ер майдонда жами 17 туп кўкнорига ўхшаш ўсимликлар аниқланиб, мазкур ўсимликлар мутахассис томонидан ўрганилганда, агротехник ишлов берилиб, бегона ўтлардан тозаланиб, парваришлаб келинаётганлиги аниқланиб, ушбу ўсимликдан холислар иштирокида текшириб кўришлик учун намуна олиниб, белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилган.

Тайинланган судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида, фуқаро М.Ш.нинг яшаш ҳонадонининг экин майдонидан олинган кўкнори ўсимлигига ўхшаш ўсимликлардан олинган намуналар, яъни қирралари нотекис, аррасимон, кенгланцетли, қуритилмаган ҳолдаги ўсимлик барглари ва кўсаклари таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган гиёхванд алкалоидлар-морфин, кодеин ва тебаин мавжуд бўлиб, бу ўсимлик «КЎКНОРИ ўсимлиги» эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, жиноят иши ЖИБ Сўх туман судига юборилган.

 

Д.Х.Махмудов, А.Ғ.Костураев

Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи терговчилари