+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
08-08-2024, 18:42
26

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида 1 миллиондан зиёд кўчат қўшиб ёзилган — Бош прокуратура

2024 йилнинг ўтган даврида 13 та олий ва профессионал таълим муассасаларида аниқланган бюджет маблағларини талон – торож қилиш ҳолатлари бўйича 14 та жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов ўтказилган брифингда маълум қилди.

Брифингда аҳоли бандлиги, янги иш ўринларини яратишга қаратилган дастурлар ижроси устидан назорат кучайтирилган  ҳолда  олиб  борилаётгани айтилди.

“Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасидаги ўрганишларда 1,8 млн. янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди”, дейди Ҳаёт Шамсиддинов.

Шунингдек Шамсиддиновнинг маълум қилишича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга  оширилган ишлар аҳволи ўрганилганида, 541 та ҳолатда амалда экилмаган 1 миллиондан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги, 580 мингтаси суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилганлиги ва 19 мингдан ортиқ кўчат ўз вақтида экилмаганлиги сабабли нобуд қилинганлиги аниқланган.

“Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 1,6 трлн. сўми талон – торож қилинганлиги аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 609 та жиноят ишлари  қўзғатилди.Амалга оширилган тадбирлар натижасида жами 17,5 трлн.

сўмлик ёки  66  фоиз   муаммоли  кредитлар  қисқартирилди”, дея қўшимча қилди Бош прокуратура ахбарот хизмати раҳбари.