+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
22-09-2024, 17:59
117

Сӯх туманида аҳоли мурожаатининг кӯп қисми ичимлик суви ҳақида

Бош вазир ӯринбосари Очилбой Раматов 2020 йили Сӯх тумани маданият марказида Бош вазир бошчилигидаги йиғилишда Сӯх туманида "сув манбаси етарли эканлиги, гап фақат уни аҳолига етказиб беришда"- дея таъкидлаган эди. 

Президент қарори доирасида аҳолини ичимлик суви билан таминлаш мақсадида 2020 йилнинг ӯзидаёқ жуда катта ишлар бошлаб юборилди. Бироқ, аҳолини ичимлик суви билан таминлаш ишларини зиммасига олган ташкилот бугун бир маҳаллада, эртага бошқа маҳаллада ишларни амалга оширишди ва ҳар бир ҳудудда ишлар чала қолиб, ҳалигача охирига етказилмаган. Тӯғри айрим (жуда саноқли) маҳаллаларда ишлар охирига етказилди. 

Шул сабаб, бугун ҳокимдан тортиб қайси бир сектор роҳбари ӯз ҳудудида сайёр қабул ӯтказса, мурожаатларнинг кӯпи ичимлик суви масаласида бӯлади. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг хориждаги ёшлар билан ӯтказилган онлайн учрашувида ҳам мурожаатлар муҳожирлар томонидан ҳам асосан шу масалада бӯлди. 

Ҳокимнинг маълум қилишича, туман аҳолисини ичимлик суви билан боғлиқ охирига етказилмаган ишларни тӯлиқ охирига етказилиб, аҳолини ичимлик суви билан таминлаш учун давлат бюджетидан яна қӯшимча маблағ ажратилган ва ишлар йил якунига қадар охирига етказилади. 

Жаҳонгир Собиров, журналист