+28° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
23-09-2024, 06:09
48

Чиндан ҳам уй олмоқчи бӯлсангиз, сӯнг ариза беринг уй-жой субсидиясига

Жорий йилда уй-жой учун ажратилган субсидияни олиш мақсадида Сӯх туманидан 349 та ариза келиб тушган ва ундан 309 таси низомда кӯрсатилган бандларга мос келмаганлиги сабаб рад этилган. "Subsidiya"idm.uz поатформасига келиб тушган аризалар автоматик тарзда баҳоланган. Низомга тӯғри келган 40 аризадан бугунги кунга қадар 22 тасига уй-жой учун шартнома тузилган ва 14 тасига маблағ тӯлиқ тӯлаб берилган. Аммо яна 18 та аризанинг эгалари ҳамон уй-жой олиш учун шартнома қилмаган. Бугун яъни 23 сентбярда уй-жой субсидияси учун аризалар қабул қилинади. Фақат агар чиндан ҳам уй-жой сотиб олмоқчи бӯлсангиз ариза беринг. Ӯткан сафардаги 22 нафар фуқаролар каби аризани бериб, субсидияни банд қилиб, уй-жой олмасангиз туманга берилган субсидия лимити ҳавода қолиб кетади.