+28° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
28-09-2024, 16:41
30

Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони очиқланди

Шу йилнинг январь-август ойларида энг кўп Ўзбекистон фуқаролари Тожикистон, Россия ва Қирғиз Республикасига ўқиш мақсадида кетган.

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўрa, 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 25,8 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602 нафарга ёки 2,4 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-август ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Тожикистон — 10 701 нафар, Россия — 6 032 нафар, Қирғиз Республикаси — 2 408 нафар, Туркия — 1 640 нафар, Жанубий Корея — 1 383 нафар, Қозоғистон — 1 102 нафар, Хитой — 507 нафар, Буюк Британия — 475 нафар, АҚШ — 355 нафар, БАА — 238 нафар ва бошқа давлатларга — 974 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида кетган.