+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
28-09-2024, 16:55
50

Фирибгарлик йӯли билан қӯлга киритган тилла занжир

Фуқаро С.С.Ю. 2023 йил 30 май куни фуқаро Р.Ш.Б.ни тилла тақинчоқларини сотмоқчи бўлганидан хабардор бўлган холда, унинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, осон йўл билан бойлик ортириш мақсадида яшаш хонадонига келиб, Р.Ш.Б.дан тилла занжир сотиб олиб, пулларни бир неча кун ичида бўлиб-бўлиб беришини айтиб ишончига кириб, унинг 1 дона 11,5 граммлик тилла занжирни 6.900.000 (олти миллион тўққиз юз минг) сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 100 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни эртаси куни, қолган қисмини 2023 йил август ойига қадар беришини айтиб алдаб, Р.Ш.Б.ни 1 дона 6 900 000 сўмлик тилла занжирни фирибгарик йўли билан қулга киритиб, шу кунга қадар турли бахоналар билан пулларни бермай келган.

           Мазкур ҳолат юзасидан С.С.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Р.Ш.Б.га етказилган моддий зарар тўлиқ қопланиб, С.С.Ю.га нисбатан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 584-моддаси тартибида ЖИБ Сўх туман судига юборилган.

 

Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи терговчилари Д.Х.Махмудов ва

А.Ғ.Костураев