+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
28-09-2024, 16:57
34

Сӯх тумани Ички ишлар бӯлими огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 августда Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 220 прим 1-моддасига қўшимча киритиш ҳақида ва 28 августда "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонунлари қабул қилинди. 

Мазкур қонунлар билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шахсни ўзининг қонунга хилоф эгалигида бўлган пневматик қуролини ихтиёрий равишда топширганда маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди. 

Ҳурматли фуқаролар, агар сизнинг қонунга хилоф эгалигингизда пневматик қуроллар бўлса ихтиёрий равишда туман ИИБга топширишингизни сўраб қоламиз. Акс ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишингизга асос бўлишини маълум қиламиз. 

Сӯх тумани Ички ишлар бӯлими