+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
03-10-2024, 17:09
939

Сӯхда бола ӯғриси пайдо бӯлгани ростми? Сӯх тумани Ички ишлар бӯлими огоҳлантириш билан чиқди

Сӯх туманида сӯнги кунларда бола ӯғриси пайдо бӯлганлиги ҳақида мактаб ӯқувчилари орасида шов-шувлар тарқалди. Аввалига бу хабарларга ҳеч ким эътибор бермади. Аммо бора-бора катта ёшдаги одамлар, айниқса ота-оналар томонидан ҳам бу сӯзлар айтила бошланди. Сӯх тумани Ички ишлар бӯлими бу шов-шувга муносабат билдириб, огоҳлантириш билан чиқди. Сӯх тумани ИИБ томонидан Kishvar.uz -га маълум қилинишича, бу хабарлар мутлақо ёлғон. Ҳеч қандай бола ӯғриси пайдо бӯлган эмас. Ота-оналар ӯз фарзандларингизга бундай ёлғон ва нотӯғри хабарларни айтиб қӯрқитманг! Зеро, кӯчада танимаган одамини кӯриб қолган мактаб боласи қӯрқиб кетиб қочиб кетиш ҳолатлари кӯзатилмоқда. Бу ҳолат фарзандларингизнинг саломатлигига ҳам салбий таъсир кӯрсатиши мумкин. 

Бундай ёлғон хабарларни тарқатганларга қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини Сӯх тумани ИИБ яна бир бор эслатади.