+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
05-10-2024, 15:18
40

Сӯхда бош прокурор ӯринбосари иштирокида оммавий сайёр қабул ӯтказилди

Сӯх туманида бош прокурор ӯринбосари бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан ташкил этилган оммавий сайёр қабулда мурожаатчилар ўзларини қийнаётган ижтимоий-маиший, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам сўради. Жумладан, йўлларни таъмирлаш, алимент ундириш, кӯмир таъминоти, иш билан таъминлаш, тижорат банкидан кредит маблағлари олиш, ичимлик суви билан таминлаш, электр таянчларни алмаштириш кераклиги айтилди. Қабул давомида 30 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаатлари мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида ҳал этиладиган бўлди. Энг кӯп мурожаатлар ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ бӯлиб, туманнинг кӯп маҳаллаларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлаш ишлари тӯрт йилдан бери якунига етказилмаётгани маълум қилинди.

 

Эътироф эитш керак, сӯнги йилларда тадбиркорликга берилган имтиёзлар самараси ӯлароқ олис сӯхда ҳам тадбиркорлик анча ривожланди. Ишлаб чиқариш корхоналари йӯлга қӯйилиб, аҳоли бандлиги таминланмоқда. Бироқ, Сӯх тумани каби олис ҳудудда фаъолият олиб бораётган тадбиркорларнинг ӯзига яараша муаммолари ҳам бор. Эътиборли жиҳати шундаги туманда фаъолият олиб бораётган тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ҳам сайёр қабулда ӯз ечимини топди.

 

Оммавий сайёр қабулда кўтарилган масалаларнинг кӯп қисми жойида ҳал этилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган муаммолар ижросини таъминлаш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди. Қабул давомида 10 нафар ишсиз фуқаронинг ӯзини ӯзи банд қилиши учун субсидия асосида меҳнат қуроллари берилди. Шунингдек ногиронлиги бӯлган шахслар ҳамда сурункали касалликлар билан диспансер назоратида турувчи эҳтиёжманд аҳоли учун сайёр тиббий кӯрик ташкил этилди.

 

Тиббийкӯрикдан ӯтган 350 нафарга яқин фуқаролардан 18 нафарига республика ҳамда вилоят шифохоналарида даволанишлари учун йӯлланма, 174 нафарига бирламчий тиббий санитария муассасаларида амбулатор даволаниши учун тавсиялар берилди. 55 нафар эҳтиёжманд фуқарларга бепул дори-дармон тарқатилди.

Жаҳонгир Собиров, журналист