+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
05-10-2024, 09:17
7

Бугун бошингиз оғриса магнит бӯрон қӯзғалишидан бӯлиши мумкин

Сўнгги пайтларда кучли магнит бўрон қўзғалишлари аҳолида бошоғриқ, пешона ва орқа мия тиришиши, кўнгил айниши, қон босими ўзгариши каби ҳолатларни келтириб чиқараётгани ҳеч кимга сир эмас.

Афсуски, магнит бўронларининг аҳоли саломатлигига таъсири тиббиёт томонидан ҳали тўлиқ ўрганилганича йўқ.

5 октябрь, шанба кунига ўтар кечаси Ер магнитосферасига келиб урилиши ва сайёрада кучли ва давомли магнит бўронларини келтириб чиқариши кутилмоқда.

Агар Қуёш фотосферасида юз берган кучли чақнаш Ерга етиб келса, шанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида истиқомат қилувчи аҳоли ҳам циклонал, ҳам кучли магнит бўронидан таъсирланиши мумкин.

Тавсиялар. Магнит бўронига таъсирчан аҳоли қатлами бўрон вақти жисмоний зўриқишлардан қочиши, кўпроқ дам олиши, ортиқча овқатланмаслиги, спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши мақсадга мувофиқдир. Шифокорлар бундай пайтда кўпроқ сув истеъмол қилишни ҳам тавсия этади.



@SoglomFargona