+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
18-01-2024, 21:34
668

Сӯхликлардан қӯшни давлат чегарасидан ӯтишда қӯшимча ҳужжат талаб этилмоқдами?

Маълум қилинишича, Қирғизистон Респуликаси Вазирлар маҳкамасининг 2023 йил 10-октябрдаги 541-сон қарорига мувофиқ,чет эл фуқароларининг мамлакатда бўлиш тартиби тўғрисида низоми тасдиқланган.

Янги низом бўйича, агар чет эл фуқароси мамлакатда 60 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан қолса, у виза учун ариза топшириши ёки шу вақт ичида мамлакатни тарк этиши керак. 60 кунлик муддатни тўлдириб, Қирғизистондан чиқиб кетган фуқароларга яна 60 кундан кейин киришга рухсат берилади.

Чет эл фуқароларининг мамлакатда қолиш муддати чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 00:01 дан бошлаб календарь кунларида ҳисобланади.

Ҳисоблаш Ташқи миграцияни ҳисобга олиш тизими(ТМEБТ)нинг автоматлаштирилган тизими томонидан амалга оширилади.
Бироқ, қӯшни мамлакат чегарачилари томонидан Ӯзбекистоннинг эксклав ҳудудларида яшаб, қӯшни мамлакат орқали ӯз манзилларига борувчи аҳолидан қӯшимча ҳужжат талаб этилаётгани айтилмоқда.  Умид қиламизки, тез орада ушбу масалага Ташқи ишлар вазирлиги ойдинлик киритади.