+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-01-2024, 07:47
92

Риштонда умумий жиноятчилик 19 фоизга камайишига эришилган

Риштон туманида 2023 йил якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди - дея хабар бермоқда Фарғона ИИБ ахборот хизмати

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Фаррух Усаров иштирок этган Риштон туманидаги ана шундай йиғилишда, 2023 йилда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, йўл ҳаракати ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган  ишларни таҳлил қилди.

Ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар натижасида туманда умумий жиноятчилик 19 фоизга камайишига эришилган. Бироқ йўл қўйилган камчиликлар  ҳам йўқ эмас.

Натижалар соҳавий хизматлар кесимида танқидий ва таҳлилий кўриб чиқилиб, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.