+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
19-01-2024, 20:40
88

2023 йил “Тез ёрдам” хизматига қанча чақириқ бўлди?

Мамлакатимизда шаклланган тез тиббий ёрдам хизмати аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.

Буни эса 2023 йил давомида “103” хизматига бўлган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.

— Ўтган йил “Тез ёрдам”га юртимиз бўйича жами 13 522 771 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Шундан жами 888 минг 57 нафар катта ёшли, 337 712 нафар кичик ёшли беморлар шифохоналарга госпитализация қилинди.

📊 Энг кўп мурожаатлар:

📌 Фарғона вилоятида — 1 460 549 та;

📌 Андижон вилоятида — 1 374 693 та;

📌 Тошкент шаҳрида — 1 363 610 та;

📌 Тошкент вилоятида — 1 288 111 та;

📌 Наманган вилоятида — 1 257 328 та қайд этилган.

Энг кам чақириқ Навоий (413 247 та ), Сирдарё (491 104 та) ва Жиззах (542 043 та) вилоятларида кузатилган.

‼️ Таққослаш учун айтсак, 2022 йил тез тиббий ёрдам хизматига жами 13 миллион 22 минг 162 та мурожаат келиб тушган эди.