+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
20-01-2024, 10:19
102

Сӯх туманидаги 4-секторда 520 нафар аёлларга амалий кӯмак кӯрсатилган

Бу ҳақда Сӯх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 4-секторда жами “Аёллар дафтари”га критилган хотин-қизлар сони 520 нафар. Йил давомида барча дафтардагиларга 100 фоиз амалий кўмак кўрсатилган.

1-тоифага киритилган хотин-қизлар сони 381 нафарни ташкил этади.

2-тоифа - тадбиркорлик қилиш истагида бўлган аёллар буйича аёллар сони 27 нафар бўлиб, бу тоифадаги аёлларга турли йўналишлар бўйича кредитлар берилган.

3, 4, 6-тоифалар - боқувчиси бўлмаган, I ва II-гуруҳ хотин-қизлар ва қарамоғида ногирон фарзандлари бор хотин-қизларга “Аёллар жамғармаси” томонидан 1 миллион 200 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Жами берилган моддий ёрдам миқдори 131 миллион сўмни ташкил этади. Бу тоифаларга киритилган хотин-қизлар сони 112 нафар ташкил этади. 

Ижтимоий ёрдамга муҳтож, I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар сони 47 нафар бўлиб, сектор кесимида рўйихатга олинган бу хотин-қизларга бугунги кунда амалий ёрдам берилиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 52 миллион сўм маблағ йўналтирилди. 

Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар сони 22 нафарни ташкил этади ва  бу хотин-қизларга бугунги кунда “Аёллар дафтари” жамғармасидан 26 миллион 400 минг сўм маблағ туман Халқ банки томонидан тарқатиб берилган.