+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
20-01-2024, 14:51
172

Ӯткан йили Сӯх туманидаги еттита маҳалла жиноятдан холи ҳудудга айланди

Сўх туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сӯх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур Кенгаш йиғилишида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда уларнинг барвақт олдини олиш борасида 2023 йил давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди ҳамда йиғилиш якуни бўйича ушбу соҳада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман прокурори Садирали Мирзокаримов, туман прокурори ўринбосари Олимжон Дўстовлар туманда жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ишларни 2024 йилда янада кучайтиришга доир фикрларни изҳор этдилар.

Тадбирда 2023 йил давомида маҳаллаларида жиноятчилик бўлмаган Ғазнов, Соҳибкор, Ленбур, Сарибозорча, Қалъа, Ҳушёр ва Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.