+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
21-01-2024, 18:09
79

Тоза сувга оқаётган канализация суви

Сух тумани Навобод МФЙ Хирмонтеппа мавзесидаги кӯп қаватли уйлардаги канализация носозлиги сабаб, унинг суви ариқдаги тоза сувга аралашиб кетмоқда. 

Ушбу масала бӯйича бир неча марта қилинган мурожаатларимиз жавобсиз қолмоқда. 

Бу ҳолат жуда ҳам хавотирли. Масъуллар эътибор бермаса, бу ҳолат давом этаверади ва аҳоли саломатлигига хавф туғдиради - демоқда ушбу ҳудудида истиқомат қилаётган Дониёр Собитжонов ва бошқа аҳоли вакиллари. 

Масъуллардан масалага эътибор қаратишларини ва бу муаммонинг ечимига кӯмак беришларини бир ойдан бери кутмоқдамиз - деди яна бир ушбу ҳудудида яшовчи фуқаро. Ушбу масала бӯйича бир кун аввал қилинган мурожаат сайтимиз орқали эълон қилинган эди. Бу мавзуга яна қайтамиз, шекилли.


Жаҳонгир Собиров