+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
21-01-2024, 19:43
139

Сӯх туманидаги кӯп қаватли уйлар канализацияси билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирилди

Сӯх тумани Навобод маҳалласидаги кӯп қаватли уйларнинг канализацияси носозлиги боис, унинг суви ариқдаги аҳоли фойдаланадиган сувга қӯшилаётгани бӯйича ушбу манзилда яшовчи фуқаролардан келган мурожаатга маҳалла ҳоким ёрдамчиси муносабат билдирди. 

Ҳоким ёрдамчисининг сӯзларига кӯра, бу ҳолат биринчи марта эмас. Аввал ҳам шундай бӯлган ва масъуллар келиб бартараф этган. Мутаххассислар ӯшанда аҳолини ташлаш мумкин бӯлмаган нарсаларни канализацияга ташламаслик бӯйича огоҳлантирган. Аммо яна ҳолат такрорланганлиги сабаб, нарсалар насос ичига тиқилиб қолиб носоз ҳолатга келган.  
Сувтаъминот раҳбарининг хабарига кӯра, насослар қайта тамирлаш учун вилоят марказига жӯнатилган ва тез кунларда ӯрнатиб бериб, ҳолат бартараф этилади - дея маълум қилди Kishvar.uz - га Навобод МФЙ ҳоким ёрдамчиси. 

Таҳририят: Биз айб кимдалигини муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Биз учун ҳолат тезроқ бартараф этилиши муҳим. Нима бӯлган тақдирда ҳам канализациянинг ифлос суви аҳоли сувидан ичиш учун фойдаланадиган ариққа оқиши бу фожиа.

Мурожаатдан масъуллар ва мурожаатга билдирилган муносабатдан кӯп қаватли уйларда яшовчи аҳоли хулоса чиқарадилар деган умиддамиз.

Жаҳонгир Собиров, журналист