+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
21-01-2024, 20:53
163

Британиялик сайёҳ: Сӯхни харитада кӯриб қизиқган эдим

"Тожиклар яшайдиган Қирғизистон ӯртасидаги Ӯзбекистон ҳудуди. Бу ман учун жуда қизиқ эди". - Бенжамин, Буюк Британиялик сайёҳ.

Юртимиздаги ягона анклав ҳудуд Сӯх тумани сӯнги йилларда ҳар томонлама ривожланиб, ҳатто ушбу ҳудудда Президент қарори билан  авиақатновлар йӯлга қӯйилди.
Авиақатновларнинг йӯлга қӯйилгани хорижий инвестор ва сайёҳларнинг Сӯх туманига келишига кенг йӯл очиб берди.

Икки йил аввал сӯнги 30 йилда илк маротиба туманга Англиядан икки нафар турист келди. Улардан бири Бенжамин номли шахс бӯлиб, у билан сӯҳбатлашган эдик 

"Сӯхни харитада кӯриб, жуда қизиқган эдим. Тожиклар яшайдиган, Қирғизистон ӯртасидаги Ӯзбекистон ҳудуди. Бу мен учун жуда қизиқ эди. Мана келдим ва келганимдан афсусланмайман. Яна келиш ниятим бор. Табиати Англиянинг қишлоқларига ӯхшаш, жуда чиройли жой экан." - деди Бенжамин.

Жаҳонгир Собиров, журналист