+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
22-01-2024, 10:31
97

2024 йилда Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши 4,2 млн долларлик препаратлар олиб келинади

Давлатимиз раҳбарининг гепатит С га чалинган беморларни 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида дори воситаларининг Мисрдан келиши 2024 йилда ҳам давом этади. 

Хусусан, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона касалликнинг С турига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир" ҳамда В турига қарши "Энтекавир" препаратлари беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.

Ҳозирга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.

Куни кеча Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган "Sofosbuvir-400mg" дори воситаси етказиб берилди. 6720 донадан иборат ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.- дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.