+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
22-01-2024, 14:57
133

Сӯх туманида ӯткан йил давомида содир этилган жиноятлар сони қанчани ташкил этади?

Сӯх туманида ўтган 12 ойда рўйхатга олинган ушбу 65 та жиноятларнинг 43 таси ёки 66,2 фоизи ҳисобот йилида содир этилган. Бу ҳақда Сӯх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда 

2023 йилнинг ўтган 12 ойида рўйхатга олинган жиноятлар 65 тани ташкил этиб, ҳар 100 минг аҳолига (82.032 нафар) 79,2 тадан тўғри келиб, вилоят кўрсаткичидан (327,5) паст бўлган.

Хусусан, рўйхатга олинган олинган жиноятлар 65 тани ташкил этган бўлса, шундан вояга етмаганлар жинояти 4 тани ёки 6,1 фоизи, аёллар 5 тани ёки 7,6 фоизи, ёшлар 21 тани ёки 32,3 фоизи, гуруҳлар 13 тани ёки 20,0 фоизи, ишламайдиган ва ўқимайдиганлар томонидан 2 тани ёки 3,0 фоизни ташкил этган.

Маҳалла жиноятчилиги, яъни ўтган 12 ой давомида, жами ҳисобга олинган 65 та жиноятларнинг 26 таси (41,3 фоиз) маҳаллаларда содир этилган бўлиб, вилоят кўрсаткичидан паст бўлган. 

Туман ҳудудида 27 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларнинг 7 тасида жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошган, 7 таси барқарор сақланган, 6 тасида камайган, 7 тасида жиноят содир этилмаган.

Туман прокуратураси 2023 йил ўтган 12 ойида жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти юзасидан туман ички ишлар бўлимида 38 та текширишлар ўтказилиб, натижасига кўра, аниқланган 490 та қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан жами 100 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган