+27° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
20-01-2024, 11:14
187

Сӯхлик ёш спортчи “Йилнинг энг яхши футболчиси” номинацияси ғолиби бӯлди

  Юртимизда ёшларни қӯллаб-қувватлаш мақсадида яратиб берилаётган имкониятлар бугун ӯзининг юксак самарасини бермоқда. Буни биргина Сӯх тумани мисолида кӯришимиз мумкин. Яқинда туманнинг Шарқобод маҳалласида яшаб келаётган ёш спортчи, “НЕФТЧИ” ёшлар терма жамоаси аъзоси Миржаҳон Тӯйчибоев “Йилнинг энг яхши футболчиси” номинацияси ғолиби бӯлди.  

2022 йилда Миржаҳон Тошкент шаҳрида 2009 йилда туғилган футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасида Профессионал футбол мактаблари лигаси "Ўзбекистон кубоги" мусобақаларида қатнашиб, мусобақалар давомида рақиблар дарвозасини 10 марта нишонга олиб мазкур турнирнинг "Энг яхши тўпурар" номинацияси ғолиблигини қўлга киритган эди.

Миржаҳонни ушбу муваффақият билан табриклаймиз. Муборак ва бардавом бӯлсин!

Жавоҳир Ғанижонов, Kishvar.uz мухбири