+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
26-01-2024, 22:18
72

Энди дори воситаларини телерадиоканалда реклама қилиш учун ССВдан рухсат сўралади

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 23 январь куни фармацевтика соҳасини тартибга солиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, дори воситаларини тиббий амалиётда қўллашга рухсат этишда уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш тизими жорий этилади. Бунда, ССВ томонидан инсон саломатлигига зарар етказиш хавфи юқори бўлган моддалар рўйхати шакллантирилади.

Шу билан бирга, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хулоса асосида эфирга узатилади.

Қарорга кўра, янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда зарур сақлаш амалиёти (ГСП) талабларига мувофиқ ташкил этилади.