+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
29-01-2024, 20:54
94

Мактаб директорлигига номзодларнинг менежерлик сертификатига ўқиш даврида иш ҳақи сақлаб қолинадими?  

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, энди мактаб директорларининг вакант лавозимларига фақат менежерлик сертификати мавжуд ва раҳбар кадрлар захирасига киритилган номзодлар орасидан танлаб олинади.

Бунда мактаб директорлигига номзодлар иш жараёнидан ажралган ҳолда ўқиса иш ҳақи сақланмаслиги назарда тутилган.

Режа-тақсимот бўйича ўқиётган амалдаги директорлар эса бепул ўқийди ва ўқувларга ишдан ажралган ҳолда жалб этилади. Бунда иш ҳақи сақланади, хизмат сафари харажатлари асосий иш жойидан қопланади.

2024 йил сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатини қўлга киритган мактаб директорларига — 50 %, директор ўринбосарларига — 30 % миқдорида қўшимча устама берилиши белгиланган.