+29° Kechasi +17°
Farg'ona (Bugun, 5 oktabr)
Bugungi valyuta kurslari:

$ 12 741.02 so'm (-16.92 so'mga)
134.38 so'm (-0.68 so'mga)
14 062.26 so'm (-63.33 so'mga)
31-01-2024, 07:12
69

Фарғонадан Венгрияга тӯғридан тӯғри авиақатновлар йӯлга қӯйилиши мумкин

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожани қабул қилди. 2023 йил сентябрь ойида янги тайинланган элчи Йожеф Рожа мамлакатимиз ҳудудларини ўрганиш доирасида вилоятимизда бўлиб турибди.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Венгрия ўртасида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик имкониятлари, замонавий қишлоқ хўжалиги, саноат, фармацевтика, таълим, туризм ва бошқа қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида икки Давлат раҳбарларининг яқин, ўзаро ишончга асосланган муносабатлари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўплаб соҳаларда алоқалар ривожланиб бораётганининг асосий омили бўлаётгани алоҳида таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси юқори ривожланган Венгрия компаниялари билан ҳамкорликда мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш, паррандачилик, балиқчилик йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Венгриянинг қишлоқ хўжалигини суғоришдаги инновацион тежамкор технологияларини вилоятимизда жорий этиш, йирик венгр фармацевтика компаниялари иштирокида вилоятимиз ҳудудида дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни кенгайтириш каби масалалар учрашув асосий кун тартибидан ўрин олди.

Туризм соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро сайёҳлар алмашинувини йўлга қўйиш, тўғридан тўғри авиақатновларни ташкил этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят ишбилармонлари делегациясининг Венгрияга режалаштирилган сафари дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни ўзаро манфаатли натижалар билан амалга ошириш бўйича ҳамкорликда иш ташкил этишга келишилди.

Жорий йил май ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Фарғона вилоятидан тадбиркорларнинг катта гуруҳи иштирок этишига келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳамда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича вакили Янош Ваник иштирок этдилар.